Қашқадарёда эркак аёлнинг сочидан судраб, каналга итариб юборди (видео)
3-саҳифа
−
02 Август 2023
26682Қашқадарё вилояти Қарши туманида номаълум эркак аёлни сочларидан тортиб, каналга итариб юборди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 23 июль куни Қарши тумани “Жумабозор” маҳалласида содир бўлган. Жабрланган аёлнинг сўзларига кўра, у дугонаси билан тунда зиёфатдан қайтаётган бўлган. Улар машина тўхтатганида тўхтамаган ва унга таниш бўлган йигит келиб аёлни судраган.
Аёлнинг маълум қилишича, унинг ёнида 2 млн сўмлик тақинчоқ ва 1 500 000 сўмлик телефони бўлган. Эркак уни мажбурлаб, зўрламоқчи бўлгани сабаб кўйлакларини йиртиб ташлаган.
Бундан ташқари, аёл унга ташланган эркак спиртли ичимлик таъсирида бўлганини ва чекканини айтган. Ўзи эса ичмаганини, қўлидаги ароқни уйига бориб ичмоқчи бўлгани билан изоҳлаган.
Воқеа содир бўлган “Жумабозор” маҳалласи раиси ҳолат назоратга олинганини ҳамда тунги базмлар аёл кишига тўғри келмаслигини билдириб ўтган.
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Аёлга жароҳат етказган эркак ҳозирда қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бир гуруҳ аёллар ва маҳалла фуқаролари жанжаллашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь