Тошкентда бир гуруҳ аёллар ва маҳалла фуқаролари жанжаллашди (видео)
3-саҳифа
−
18 Июль 2023
22339Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган бир нечта фуқароларнинг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Ушбу видеода маҳалла фуқаролари бир гуруҳ аёлларнинг фоҳишалик билан шуғулланаётгани ҳамда улардан аҳоли безор бўлганини таъкидлаган.
Пойтахт Ички ишлар бош бошқармасига кўра, жорий йилнинг 18 июлга ўтар кечаси тахминан соат 00:40 ларда Чилонзор ва Учтепа туманлари ҳудудида жойлашган Заргарлик кўчасида бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашган. Воқеа жойига етиб келган Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларни тинчлантириб, ҳуқуқбузар шахсларни ИИБга олиб борган.
Жанжал оқибатида бир нафар фуқарога пешона соҳаси юмшоқ тўқималари лат ейиш жароҳати билан тиббий ёрдам кўрсатилган.
“Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда, текширув якуни бўйича айбдор шахслар аниқланиб, уларга нисбатан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Ажабланарлиси, бошқарма муносабатида жанжалга маҳалла фуқароларининг аёлларни фоҳишалик қилаётгани бўйича эътирозлари эмас, йўл-транспорт ҳодисаси сабаб бўлгани иддао қилинган.
Ўрганишлар жараёнида шу куни тахминан соат 00:30 ларда ушбу ҳудудда Nexia ва Cobalt русумли транспорт воситалари ўзаро тўқнашгани сабабли фуқаролар йўл-транспорт ҳодисасини кўриш учун тўплангани аниқланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15