Қашқадарёда эр хотинини дўппослаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида аёл турмуш ўртоғи томонидан ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Вилоят прокуратураси мазкур хабарларга муносабат билдирди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 октябрь куни Яккабоғ тумани, “Уйғур” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда Г.Х. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 22 октябрь куни Яккабоғ туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича У.Э.га Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Қашқадарё

Баҳолаганлар

524

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг