Қашқадарёда болалар сел сувини кечиб мактабга боряпти
Жамият
−
11:38 1367 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида болаларнинг сел сувини кечиб макатбга кетаётгани акс этган видеолар тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича вилоят ҳокимлиги матбуот котиби муносабат билдирди.
Унинг маълум қилишича, мазкур вазиятдан масъул ташкилотлар хабардор. Аниқланишича, ушбу ҳудуд мавсумий сел сувлари оқиб ўтадиган табиий ўзан ҳисобланади. Шу билан бирга, болаларнинг таълим муассасасига бориш-келишида бундай хавфли вазиятларга дуч келишига йўл қўйиб бўлмайди.
Айни пайтда масъуллар томонидан ҳудуддаги вазиятни ўрганиш, болалар хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чораларни белгилаш ҳамда муаммонинг доимий ечимини топиш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида сел оқими Damas автомобилини оқизиб кетганди. Оқибатда автомобиль ичидаги йўловчи ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси10:01