Қашқадарёда бобо ўз набирасини пичоқлаб қўйди 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 29 август куни Қашқадарёда яшовчи фуқаро ўз набирасини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати кеча, 4 сентябрь куни хабар берди

Қайд этилишича, соат 22:00 да Қарши тумани “Пахтазор” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.О. набираси О.Ғ. билан уй-жой масаласида жанжаллашиб қолиб, унинг чап томон қорин олд соҳасига бир маротаба пичоқ санчиб жароҳат етказган. 

Оқибатда О.Ғ. тан жароҳати олиб шифохонага тушган. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда тиғли жисмлар билан одамга зарар етказиш ҳолатлари жорий йилнинг август ойида ҳам учраган. Хусусан, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида эркак рашк сабаб маҳалладошини 7 марта пичоқлаб ўлдирган. Бундан ташқари, Жиззахдаги яна бир ҳолат, унда ука акасини пичоқлаб, ўлдириб қўйган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

662

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг