Жиззахда эркак рашк сабаб маҳалладошини 7 марта пичоқлаб ўлдирди

3-саҳифа

image

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида икки фуқаро қасддан содир этилган қотиллик қурбони бўлди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, жорий йил 10 август куни туманда икки шахс бир-бири билан жанжаллашиб қолган. Оқибатда бири иккинчисини пичоқлаб қўйган. Жабрланувчи олган жараҳотлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 

Шунингдек, ушбу туманда вақтинчалик рўйхатда турувчи эркак хотини сабаб ҳайдовчи бўлиб ишлайдиган маҳалладошини 7 марта пичоқлаган. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда ука ўз акасини пичоқлаб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг