Қашқадарёда бетонга урилган Cobalt'даги ҳеч ким тирик қолмади

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Қашқадарёда Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилиши оқибатида 5 киши воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 1 январь куни соат 13:00 ларда Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 “Термиз-Тошкент” автомобиль йўлида содир бўлган. 

Маълум қилинишича, Cobalt русумли автомобиль ҳайдовчиси ёмғирли об-ҳавони инобатга олмасдан катта тезликда ҳаракатланган. Шу сабаб ҳайдовчи автомобиль бошқарувини йўқотиб, бетон тўсиққа урилган. 

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи А.М. ҳамда ушбу автомобилда бўлган тўрт нафар йўловчилар олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Деҳқонобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

1144

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг