Қашқадарёда бедарак йўқолган 17 ёшли қиз қидирилмоқда

Жамият

−

image

Қашқадарё вилоятида 2022 йилнинг 26 июль куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 17 ёшли қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят жиноят қидирув бошқармаси QALAMPIR.UZ'га маълум қилди. 

“2006 йил 1 январда туғилган, Қарши шаҳар Насаф маҳалласи Деҳқончилик кўчаси 50 уйда яшовчи Шаҳзода Алимжонова Акбар қизи қидирилмоқда”, дейилади бошқарма хабарида.

Қизнинг алоҳида белгилари: бўйи 165-170 см атрофида, сочи қора рангда, қошлари ўртача кенгликда, қора рангда, кўзлари қора рангда ва ўртача катталикда, юзи узунчоқсимон шаклда, бурни ва қулоғи ўртача катталикда.

Қайд этилишича, қиз эгнида оқ-қора рангли кўйлак, оёғида қора рангли пойафзал бўлган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиши сўралади: (75) 224-40-28, (75) 221-02-15 ва (77) 022-14-01.

“Фуқаролар томонидан тақдим қилинган ҳар қандай маълумотлар сир сақланиши кафолатланади”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг