Қашқадарёда айиқ мактаб биносига киришга урингани очиқланди
Жамият
−
05 Апрель 2023
10456Бугун, 5 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида аҳоли яшаш жойида пайдо бўлган ёввойи айиқ мактаблардан бирига бориб, деразаларга урилган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.
Аниқланишича, айиқ 103-сонли мактаб биносидаги деразаларга урилган. Дераза синиши оқибатида қон излари пайдо бўлган. Ҳолат Чироқчи тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари иштирокида ўрганилмоқда.
“Айиқ мактабга келиши оқибатида бирор-бир ўқувчи ёки педагог ходимларга тажовуз қилмаган. Ҳеч қандай жароҳат кўриш ҳолати мавжуд эмас”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Чироқчида бугун бирданига пайдо бўлиб қолган ёввойи айиқ, одамларни саросимага тушириб қўйди. Ижтимоий тармоқларда одамлар уни Нехиа автомобилида қувгани акс этган видео тарқалди. Табиат ресурслари вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, ҳокимлик томонидан ишчи гуруҳ тузилгани ҳақида хабар қилганди.
LiveБарчаси