Қашқадарёда 65 киши овқатдан заҳарланди
Жамият
−
14 Декабрь 2019
6026Қашқадарё вилоятида бир неча киши кўнгил айниши, қайд қилиш, ични тез-тез кетиши, тана ҳароратини кўтарилиши, совуқ қотиш каби касаллик белгилари билан шифохонага мурожаат этишади. Ўтказилган тиббий кўрикдан сўнг, уларга овқатдан заҳарланиш ташхиси қўйилади.
Жорий йилнинг 2019 йилнинг 13 декабрь куни соат 8:30 дан 16:30 гача вилоят Юқумли касалликлар шифохонасига 9 нафар ва Нишон тез тиббий ёрдам илмий марказига 2 нафар киши соғлигидан шикоят этиб, мурожаат қилишган. Улар Қашқадарё вилояти Нишон туманида жойлашган “ENTER ENGINEERING PTE. Ltd” компаниясининг Ғузор туманида жойлашган UZGTL лойиҳаси асосида ташкил этилган шаҳарча ишчилари эди. Уларга овқатдан заҳарланиш “Ўткир гастроэнтерит” ташхиси қўйилиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича Республика Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошчилигида штаб ташкил этилган. Овқатдан заҳарланиш келиб чиқишига гумон қилинган таомдан истеъмол қилган ишчилар тузилган комиссия томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.
2019 йил 14 декабрь соат 7:00 ҳолатида ўтказилган тиббий кўрик давомида яна 54 нафар ишчи фаол аниқланиб, шифохоналарга олиб келинган. Ҳозирда вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 49 нафар, Республика тез тиббий ёрдам илмий марказий Қашқадарё филиали Токсикология бўлимида 10 нафар, Ғузор туман юқумли касалликлар шифохонасида 4 нафар, Нишон туман тез тиббий ёрдам бўлимида 2 нафар жами 65 нафар беморлар даволанмоқда. Беморларнинг 46 нафари аҳволи енгил, 19 нафари ўртача, оғир беморлар йўқ. Дори дармонлар захиралари етарли.
“Беморлардан олинган намуналар ва заҳарланиш келиб чиқишига гумон қилинган таомдан олинган намуналарда лаборатория текширувлари давом этмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мазкур вазият тўлиқ назоратга олинган”, - дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси