Бош прокуратураси Бекободдаги заҳарланиш бўйича баёнот берди
Local
−
27 September 2019 6582 1 minute
Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган боғчанинг 11 нафар тарбияланувчиси овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Ўбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан хабар қилишларича, заҳарланган болалар 14 нафарга етган. Бош прокуратура баёнотида шундай дейилади:
Бекобод шаҳар 15-сонли мактабгача таълим муассасасининг 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчилари шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонасига қорин оғриғи кассалиги билан мурожаат қилишган. Тиббий текширув натижасига кўра 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчиларга “ўткир диарея гастро энтерит” ташҳиси қўйилган.
Ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан намуналар олинган ва текшириш учун вилоят Давлат санитария эпидемология назорат марказига юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August