Қашқадарёда 4 ёшли боғча боласини поезд уриб кетгани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида боғча тарбияланувчиси бўлган 4 ёшли бола “Афросиёб” тезюрар поезди йўлига чиққанлиги оқибатида поезд уни уриб юборгани акс этган видеолавҳа тарқалмоқда.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ҳолатга муносабат билдириб, суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

“Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, қўшимча маълумот тақдим этилади”, дейилади ХТБ муносабатида.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 4 ёшли боғча боласи дарёга чўкиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Қашқадарё

Баҳолаганлар

845

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made