Қашқадарёда 4 балли зилзила содир бўлди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 17 ноябрь куни соат 19:40 да (17.11.2022 йил, Гринвич бўйича 14:40 да) зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Зилзила эпицентри – Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани. Зилзила координаталари: 38,67 градус шимолий кенглик; 66,33 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,8. Чуқурлик 20 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 379 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудиа сезилиш кучи:

•    Ғузор туманида 3-4 балл, 22 км.
•    Қамаши туманида 3 балл, 40 км.
•    Деҳқонобод туманида 3 балл, 43 км.
•    Қарши туманида 2-3 балл, 48 км.
•    Яккабоғ туманида 2-3 балл, 49 км.
•    Қарши шаҳрида 2-3 балл, 51 км.
•    Чироқчи туманида 2-3 балл, 58 км.
•    Нишон туманида 2 балл, 68 км.
•    Косон туманида 2 балл, 73 км.
•    Шаҳрисабз туманида 2 балл, 78 км.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг