Қашқадарёда 3-курсга ўқишга киритиб қўйиш учун пул олган шахс ушланди
3-саҳифа
−
21 Август
2986Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Қарши шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Ч. фуқаро Н.О.нинг ишончига кириб, унга қўшни Қозоғистон Республикасидаги университетлардан бирида ўқиганлиги тўғрисида ҳужжатларни тайёрлаб, Қарши шаҳридаги хусусий таълим муассасасига 3-босқичдан ўқишга киритиб, кейинчалик давлат олий таълим муассасасига кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Қирғизистондаги Юридик институтга давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс ушланганди.
LiveБарчаси