Қашқадарёда 24 ёшли йигит вояга етмаган қизни олиб қочди
3-саҳифа
−
26 Январь
23218Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида 24 ёшли йигит ўзининг маҳалладоши бўлган 17 ёшли қизни олиб қочиб кетди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.
Маълум бўлишича, йигитнинг совчилари қизнинг ота-онасидан рад жавобини олган. Шундан сўнг, 2023 йилнинг 10 март куни йигит ўқув марказидан чиқиб, уйига қайтаётган қизни ўзининг Damas русумли машинасига ўтказиб, Тошкентга олиб кетган.
Хавотир олиб қўнғироқ қилган қизнинг оила аъзолари қўнғироқларига эса "хавотир олманг, яхшимиз" қабилида жавоб берган.
Эртаси куни вилоятга қайтгани заҳоти қўлга олинган йигитга нисбатан жиноят иши очилиб, иши судга оширилган.
Судда эса судланувчи К.П. қиз билан анчадан буён бир-бирларини яхши кўриши, уни мажбурлаб олиб кетмагани, иккисининг бирга тушган кўплаб фотосуратлари мавжудлигини айтиб ўтган.
Жабрланувчи қиз эса судда йигит унга узоқ вақт "шилқимлик" қилиб юрганини, ўша куни эса мажбурлаб пойтахтга олиб кетганини айтган. Аввалроқ гаплашиб туриш учун унга "ҳадя қилган" телефон аппаратини ҳам қўрққанидан олганини таъкидлаган.
Судда иштирок этган гувоҳнинг сўзларига қараганда, улар вилоятга бирга қайтишган ва қиз йўл давомида яхши кайфиятда мусиқа тинглаб келган.
Суд йигитни Жиноят Кодексининг 136-моддаси (Аёлни эрга тегишга мажбур қилиш ёки унинг эрга тегишига тўсқинлик қилиш) моддаси билан айбли деб топиб, унга нисбатан 2 йилга озодликдан чеклаш жазосини тайинлади.
LiveБарчаси