Қашқадарёда ҳайдовчи маст одамни уриб юбориб, пахта даласига ташлаб кетди
3-саҳифа
−
15 Октябрь
8779Қашқадарё вилояти Қарши туманида ҳайдовчи йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, жароҳат олган фуқарога ёрдам бермасдан қочиб кетди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, марҳум туманнинг “Қорақуччи” маҳалласида яшаган. У кечки соат 00:30 атрофида онасининг уйидан маст ҳолда чиққан ва уни машина уриб кетган.
ИИО томонидан олиб борилган суриштирувларда ЙТҲни Қарши туманида яшовчи Labo ҳайдовчиси содир этгани аниқланган. Ҳайдовчи пиёдани уриб юборганидан сўнг уни автомобилига ортиб, маҳалладаги пахта майдони ёқасига ташлаб кетган. Оқибатда у тез тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) ва 117-моддаси 2-қисми (Хавф остида қолдириш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланиб, унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда ҳаракатланаётган машина юкхонасида ўтирган 21 ёшли йигит вафот этганди.
LiveБарчаси