Қашқадарё вилоят ССБ бошлиғи ўзгарди
Жамият
−
25 Ноябрь 2020
5869Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали директори вазифасида ишлаб келган Равшан Панжиевич Тулаков Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Тиббиёт фанлари номзоди, 48 ёшли Равшан Тулаков Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали хирургия бўлими врачи, филиалнинг умумий масалалар буйича директор ўринбосари лавозимларда ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг жорий йил 12-13 ноябрдаги Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида тизимдаги қатор муаммолар танқидий кўриб чиқилган эди. Янги раҳбарга ҳудуднинг тиббий салоҳиятини юксалтириш, чекка қишлоқ жойларига малакали тиббиёт ходимларини жалб қилиш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланиш маданиятини ошириш каби қатор муҳим вазифалар юклатилди.
Аввалроқ, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали директори лавозимига Йўлдошев Набижон Пиримович тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.