Қашқадарё ва Жиззахда қор ёғди (фото)
Жамият
−
19 Октябрь 2022
20206Бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида ҳамда “Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Жиззахнинг Зомин тумани тоғлари ҳамда Қашқадарёнинг баланд Ҳисор тоғ тизмасига қор ёғгани акс этган видеолар тарқалди.
Жиззах вилоятининг Бахмал туманидаги Йўлдошбой, Темирқадам, Ўсмат, Мўғол, Новқа қишлоқларида қор ёғмоқда. Фориш тумани ҳам қор бошлангани айтилмоқда.
Қашқадарё вилоятининг эса Китоб туманида, хусусан, Деновбола қишлоғида, Шаҳрисабз туманининг Ғилон қишлоғида қор ёғмоқда.
Гидрометеорология хизмати маркази мутахассис Эркин Абдулаҳатов республика ҳудудларига кириб келган ғарбий ҳаво оқимларининг иккинчи босқичи баланд тоғларга қор ёғишига олиб келгани ҳақида ёзди.
“Бугун тоғларда қор ёғиш масштаби кенгаяди. Тошкент вилояти баланд тоғларида ҳам қор ёғиши мумкин. Ёмғирнинг қорга айланиши тоғлардан пастроқ тоғолди ҳудудларида ҳам кузатилиши бошланган”, дейди мутахассис.