Қашқадарё ҳокимлиги қимматбаҳо хизмат автомашиналари ва кўчмас мулклари ҳақида маълумот берди
Жамият
−
14 Июль 2021 11795 1 дақиқа
Қашқадарё вилоят ҳокимлигида 15 та автомашина мавжуд бўлиб, улар хизмат ва навбатчилик автомашиналари ҳисобланади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳокимлик мулкдор (муассис, акциядор, иштирокчи) бўлган давлат иштирокидаги корхоналар мавжуд эмас.
Балансида Қарши шаҳрида 4 ва 5 қаватли маъмурий бинолари, автосарой, соғломлаштириш маркази, Муборак тумани марказида 2 хонали 1 та турар жой ва Қарши тумани “Човқай массиви”да 8 та хизмат уйлари мавжуд.


Live
Барчаси