Қашқадарё ҳокимига ДБҚдан янги ўринбосар тайинланди

Жамият

image

Ўткиржон Ғайратович Қодиров Қашқадарё вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунгача лавозимда Баҳром Юсупов ишлаб келаётган эди. 

Ўткиржон Қодиров 1984 йил Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

У ҳозиргача Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов ҳам божхона тизимидан чиққан. У ҳоким бўлгунга қадар ДБҚ раиси лавозимини эгаллаб келган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер  Қодиров Қашқадарё вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг