Қашқадарё вилояти ҳокимига янги 1-ўринбосар тайинланди

Local

image

Алишер Абдулахатович Қодиров Қашқадарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Алишер  Қодиров 1975 йил Қарши шаҳрида туғилган. Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган.   

У ҳозиргача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳокимнинг собиқ биринчи ўринбосари Нодир Эркаев Чироқчи туманига ҳоким этиб тайинланганди.


Tags

Rate Count

162

Rating

3

Rate this article

Share with your friends