Қаршининг собиқ ҳокими қамоққа олинди. У давлатга миллиардлаб зарар етказишда айбланяпти
3-саҳифа
−
26 Октябрь 2022
12617Аввалроқ давлат манфаатларига 60 млрд сўмдан зиёд зарар етказишда гумонланаётган Қарши шаҳар собиқ ҳокими Жамшид Фозиловга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан киритилган қамоққа олиш тарзидаги илтимоснома рад этилиб, уй қамоғи эҳтиёт чораси танлангани ҳақида хабар берган эдик.
Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган Ж. Фозиловга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси юзасидан Олий суд Матбуот котиби тушунтириш берди.
Муқаддам Қарши шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган, айни вақтда тергов органи томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 206-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Жамшид Фозиловга нисбатан жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг жорий йил 20 октябрдаги ажримига мувофиқ уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилганди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг жорий йил 22 октябрдаги ажримига мувофиқ жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2022 йил 20 октябрдаги ажрими бекор қилинган. Шунинг баробарида Қашқадарё вилоят прокурори ўринбосарининг Жамшид Фозиловга нисбатан қамоққа олиш тариқасидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномаси қаноатлантирилган. Жамшид Фозиловга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, суд залидан дарҳол қамоққа олинган.
Ажрим узил-кесил ҳисобланганлиги сабабли унинг устидан шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин эмас.
LiveБарчаси