Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида кафелардан бири ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди

Кеча, 27 май куни соат 21:16 ларда Қарши шаҳар ФВБ га И.Каримов кўчасида жойлашган кафе ёнаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган. 

Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига жалб қилиниб, соат 21:21 ларда ҳодиса жойига етиб борган ва ёнғинни тўлиқ соат 21:56 ларда бартараф этган. 

Маълум бўлишича, бинонинг 1-қаватида фуқаро И.Э.га тегишли эркаклар салони ва пастки (подвал) қисмида кафе жойлашган.

Ёнғиндан кафенинг 80 метр квадрат майдонда ички қисми ва ошхона жиҳозлари зарарланган.

“Ёнғин бинонинг кириш қисмида вақтинча фойдаланиш учун қўшимча ёғочдан қурилган ошхонасидан келиб чиққани тахмин қилинмоқда”, дейилади хабарда.

Шунингдек, фуқаро И.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида йиқилиб, оёғидан енгил жароҳат олгани аниқланган.

Ҳозирда ёнғин сабаблари ва зарари аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Қашқадарё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг