Қаршида тоғасини ўлдирган йигит қамалди. У бутун оилага суиқасд қилган

3-саҳифа

image

Аввалроқ, 2022 йилнинг 31 май куни Қарши шаҳри “Комилон” маҳалласидаги хонадонлардан бирида 27 ёшли фуқаро Л.А.нинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатилган эди. “Жиноят изи” кўрсатуви мазкур ишда айбланган шахснинг айби тасдиқланиб, 12 йилга қамалгани ҳақида хабар берди

Маълум қилинишича, мазкур жиноятни содир этган 18 ёшли йигит М.М. ўша куни нафақат тоғаси, балки бутун оиланинг яна уч аъзосини ўлдиришга уринган. Воқеа содир бўлган куни М.М. эрталаб мактабга имтиҳонга бориши учун қариндошларининг уйида тоғаси билан тунаб қолган. 

Жиноятчи шу куни тонгда тоғаси билан суҳбатлашиб ўтирган пайтда, эркак йигитнинг онасини ҳақорат қилади ва иккисининг ўртасида жанжал юзага келади. Даханаки жангдан кейин М.М. болға билан тоғасининг бошига урган. Унинг эсанкираб қолганини кўриб, юзи-кўзи аралаш бир нечта зарба берган. Тоғасини ўлдиргач, жинояти фош бўлиб қолмаслиги учун қолганларни ҳам йўқ қилиш режасини тузган. 

М.М. пичоқ олиб, марҳумнинг турмуш ўртоғи ва болалари ётган хонага кирган. Дастлаб янгасига, кейин унинг 2,5 ёшли ўғлига пичоқ урган. Уларни ўлди деб ҳисоблаб, аммаси ётган хонага кирган. Намозга уйғонган аммаси билан бироз суҳбатлашган ва ўқишга кетаётганини айтиб, такси чақириб беришини илтимос қилган. Аммаси унга йўлкира бериш учун ўрнидан турган вақтида, унинг ҳам бошига урган. Аммаси ҳушидан кетгач, пичоқни яшириб, марҳумнинг Nexia автомобилида мактабига жўнаб кетган.

Судланувчи қасддан одам ўлдиргани, икки ва ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдиришга суиқасд қилгани ва босқинчилик жиноятларини содир этгани учун айбли деб топилган. Суд судланувчининг вояга етмагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини ва жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлигини ҳисобга олиб, уни 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши одам ўлдириш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг