Қаршида 18 ёшли йигит 27 ёшли фуқарони ваҳшийларча ўлдиргани айтилмоқда

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида босқинчилик ҳаракати содир этилгани ва оила бошиси ваҳшийларча ўлдириб кетилгани айтилган хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси Матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, бугун, 31 май куни Қарши шаҳри “Комилон” МФЙдаги хонадонлардан бирида 27 ёшли фуқаро Л.А.нинг (эркак) жасади қотиллик аломатлари билан топилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 18 ёшли О.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми (оғирлаштирувчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. 

Хабарга кўра, ҳозирда вилоят прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1428

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг