Қаршида пиёдани уриб кетган Nexia ҳайдовчиси воқеа жойидан қочди

Crime

image
“Адолатсизлик”, “шармандалик” дейишдан олдин ўйлаш керак – Ғиёсов ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилди north_east

“Адолатсизлик”, “шармандалик” дейишдан олдин ўйлаш керак – Ғиёсов ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилди

Кеча, 6 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида пиёданинг ўлими блан якунланган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ соат 04:30 атрофида Қарши ҳудудидан ўтган Қарши–Бешкент автомобиль йўлида юз берган. Nexia ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Ҳодиса оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи қўлга олинган.

“Икки марта тез ёрдам чақирдим. Қўрқиб кетгандим. Мени кечиринглар”, дейди ҳайдовчи.

Ҳозирда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тергов бўлими ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб бормоқда.


Tags

YTH

Rate Count

237

Rating

3

Rate this article

Share with your friends