Қаршида эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйди
3-саҳифа
−
23 Июль 2022
18757Ижтимоий тармоқларда Қаршида руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турувчи эркак ўз қайнсинглини ўлдириб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Вилоят прокуратураси мазкур хабарларга расмий муносабат билдирди ва фуқаро вафот этганини тасдиқлади.
Қайд этилишича, фуқаро Д.Р. олган тан жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи П.М. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь