Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 70 ёшида вафот этди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Йўлдош Умарович Караев 70 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бугун, 18 июль куни вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Йўлдош Караев 1952 йил туғилган. 1998—2001 йиллар Қарши шаҳар ҳокими лавозимида фаолият юритган.

“Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими Караев Йўлдош Умаровичнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва қариндошларига Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов, туман, шаҳар ҳокимликлари ва вилоят ташкилотлари раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик чуқур таъзия билдиради”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими (1992 йил 27 январдан  – 1995 йил 29 ноябргача вилоят ҳокими лавозимида ишлаган) Темир Пўлатович Хидиров жорий йилнинг 14 июль куни вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Қарши

Баҳолаганлар

167

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг