Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими вафот этди

Жамият

image

Қашқадарё вилоятининг биринчи ҳокими (1992 йил 27 январдан  – 1995 йил 29 ноябргача вилоят ҳокими лавозимида ишлаган) Темир Пўлатович Хидиров бугун, 14 июль куни 77 ёшида вафот этди.

Темир Хидиров 1945 йил 14 ноябрда Қашқадарё вилояти Қарши тумани Гунган қишлоғида туғилган. 

1968 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган ва шу йили Қашқадарё вилояти ирригация тизимлари бошқармаси муҳандиси, Ўзбекистон ССР “Минмелиорадводхоз” сув хўжалиги қурилиши бирлашган бошқармаси бош муҳандиси, Яккабоғ ПМК бошлиғи, Қашқадарё вилояти “Эскиангарканалқурилиш” трести ПМК бошлиғи бўлган.

1973 йилдан 1991 йилгача Совет Иттифоқи Коммунистик партияси аъзоси бўлган. 

У ўтган йилларда: 

•    1976 йилдан Компартия Қашқадарё вилоят комитети сектор мудири;

•    1983 йилда Ўзбекистон Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг инструктори;

•    1984 йилдан Қашқадарё вилоят комитети бўлим мудири, Қашқадарё вилояти Қарши райкомининг биринчи котиби;  

•    1988 йилдан Ўзбекистон Компартияси Қашқадарё вилоят қўмитаси котиби;

•    1990 йилдан Қашқадарё вилоят ижроия қўмитаси раиси;

•    1991 йил май ойидан Ўзбекистон Коммунистик партияси Қашқадарё вилоят қўмитасининг биринчи котиби лавозимларида ишлаган. 

1992 йил 27 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан Темир Пўлатович Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланган. 1995 йилгача Қашқадарё вилояти ҳокими бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Темир Хидиров

Баҳолаганлар

572

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар