Қария Байденнинг хотираси ҳақида сўз очган прокурор танқид остида қолди
Олам
−
10 Февраль
5925Оқ уй Адлия вазирлигининг махсус прокурори Роберт Ҳурнинг ҳисоботидаги АҚШ Президенти Жо Байденнинг хотираси ҳақидаги тушунтиришлари кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 9 февраль куни Оқ уй Адлия вазирлигининг махсус прокурори ўз ҳисоботида Байденнинг хотираси заифлашиб бораётганини маълум қилган. Бунга битта мисол сифатида Президент ўғлининг вафот этган санасини эслай олмагани келтирилган. Изоҳ тариқасида Байденнинг хотираси "сезиларли даражада заиф", деб ёзилган.
Ҳисобот эълон қилинганидан кўп ўтмай, Оқ уй Ҳурга Президент хотираси ҳақидаги маълумотлар асоссиз ва хато эканини билдирган. Махсус прокурорнинг Байденга қўйган ташхиси бир нечта мансабдорлар томонидан танқид қилинган.
Байденнинг ўзи ҳам журналистларга тергов пайтида ўғлининг вафоти санаси ҳақида берилган саволдан кескин норози бўлганини айтиб ўтган.
"Қандай қилиб ўғлидан жудо бўлган отага бундай савол бериш мумкин? Унинг вафот этган санасида ҳар доим хотира тадбири ўтказамиз. Бу ҳақда менга эслатиш шартмас", деган Байден.
Маълумот учун, Америкалик тадбиркор Илон Маск ҳам қария Байденни ядро қуролидан фойдаланишдан олдин уни синовдан ўтказиш ғоясини масхара қилганди. Шунингдек, тадбиркор АҚШ президентининг Миср ва Мексикани чалкаштириб юборган нутқини эслаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги етакчиси Жо Байден президентлик муддати тугашидан олдин Учинчи жаҳон урушини бошлаши мумкинлигини айтганди.
Райҳона Улканбаева