Қариндошлари Россиядан депортация қилинган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Кеча, 11 февраль куни қариндошлари депортация қилингани сабабли Россияда қолиб кетган уч нафар ўзбекистонлик вояга етмаган бола ортга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди. 

Маълум қилинишича, ушбу болалардан бири онаси билан, иккинчиси эса ота-онасининг ишончномаси асосида бувиси билан, учинчиси ҳам ишончнома асосида опалари билан бирга меҳнат муҳожири сифатида Россияга кетган.

Болаларнинг яқин қариндошлари мамлакат ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузгани сабабли депортация қилинган, болалар эса Москва шаҳридаги вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган.

“Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, ҳудудий “Инсон” марказлари ходимлари, ижтимоий ходим ва психологлардан иборат ишчи гуруҳ томонидан болаларнинг ватанига қайтишини таъминлаш ва уларни ота-оналарига топшириш учун барча зарур ижтимоий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Тошкент аэропортига Россияда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган икки нафар вояга етмаган фуқаро олиб келинганди. Булар ота-онасининг депортация қилиниши оқибатида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил бола эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистонга қайтарилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг