Россияда қаровсиз қолган икки нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Бугун, 6 февраль куни Тошкент аэропортига Россияда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган икки нафар вояга етмаган фуқаро олиб келинди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, улар ота-онасининг депортация қилиниши оқибатида Москвада қаровсиз қолган 3 ёшли қизалоқ ва 15 ёшли ўғил бола бўлган. Болаларга Москвадаги “Алтуфево” вояга етмаганларни ижтимоий реабилитация қилиш маркази ходимлари ҳамроҳлик қилган.

Билдирилишича, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан болалар ва уларнинг оилаларига ҳаётга мослашиш ва барқарорликни тиклаш учун барча зарур ижтимоий хизматлар кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 15 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилган эди. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва ёрдамга муҳтож барча болалар дастлаб Москва шаҳридаги вояга етмаганлар учун мўлжалланган ижтимоий реабилитация марказига жойлаштирилган. Шундан сўнг улар Ўзбекистонга қайтарилган. Болалар Ўзбекистонга қайтгач, яқин қариндошлари ҳомийлигига (васийлигига) ёки махсус болалар муассасаларига топширилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон қаровсиз қолган болалар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг