Қарға қарғанинг кўзини чўқийдими ёхуд Норбоева нимадан норози?
Жамият
−
28 Июль 2022
35180Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди деган нақлга ишора қилиб, давлат идораларидаги йиғилишлар шунчаки ҳисобот бериш учун ўтказилади, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо ҳамиша ҳам бундай эмаслигига биз ўз кўзимиз билан гувоҳ бўлдик. Ва натижада баъзан зерикарли, баъзан эса тортишувларга тўла бўлган йиғилишдан ноодатий лавҳа тайёрланди.
Ушбу лавҳани юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги каналида томоша қилишингиз мумкин.
Ҳафта ўртасида Сенатда Раис Танзила Норбоева иштирокида Хотин-қиларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика махсус комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўта танқидий руҳда ўтди.
Унда “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони ижроси муҳокама қилинди. Норбоеванинг айтишича, Фармонда белгиланган ишларнинг аксарияти ўз вақтида бажарилмаган. Хусусан, Давлат бошқаруви академияси 100 нафар аёлларни ўқитиши белгиланган. Аммо ишлар яна чала. Норбоева эса қуйи бўғинларни огоҳлантиришда давом этмоқда.
Аёллар дафтарига кирган хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш аҳволи ҳам қувонарли эмас. 2022 йилнинг ўзида 6 минг аёл уй-жой билан таъминланиши керак бўлса, ҳозиргача режанинг 10 фоизи ҳам бажарилмаган.
Мажлисда камера объективлари марказида Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова бўлди. У Президент фармони билан қабул қилинган дастурнинг жорий йилдаги ижроси бўйича ҳисобот бериши керак. Опада ҳаёжон кучли. Камига Норбоева у саҳнага чиқмасидан гапни қисқа қилиш ҳақида огоҳлантирди. Шунга қарамай, Маҳкамова нақ 20 дақиқа ирод қилди. Ундан кейин эса Норбоеванинг саволларига жавоб қайтарди.
Маҳкамовага кўра, оилавий ажримлар ўтган йилга нисбатан 20 фоизга ошган. Хўш, нега? Сабаб нима? Яна қайноналарми? Йўқ. У ажримларнинг 70 фоизига ёшларнинг ўзи сабаб бўлаётганини айтган.
Маҳкамова айжримларнинг олдини олиш бўйича ўзининг оламшумул таклифини билдирди. Хўш, бу қандай таклиф?
Норбоеванинг фикрича, ажримларни ёшларни курсда ўқитиш билан ҳал этиб бўлмайди.
Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин нутқини базўр ўзбек тилида бошлаб, русчада давом эттирди.
Гал Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакилига келди. Дунё бўйлаб сочилиб кетган, рисқини тераётган ўзбекистонликлар 3 миллионга яқин. Аммо вазирликнинг расмий маълумотидаги кўрсаткичлар бироз паст.
Норбоева Россиядаги мигрант аёлларни кўрганда қандай ҳолга тушганини эслади.
Опанинг брендлардан ҳам яхши хабари бор. Яқинда АҚШда бўлиб келган Норбоева хорижий брендларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича стандартларидан бирига тўхталди.
Мажлисда Ёшлар агентлиги раиси директори ўринбосари Каттахоновадан тортиб, Соғлиқни сақлаш “маликаси” – вазир ўринбосари Боситхонованинг ҳисоботлари эшитилди. Дарвоқе, рўйхатда Маданият вазири Назарбеков ҳам бор. Каттаконларнинг кўпчилиги йиғилишга ўринбосарини жўнатганида Назарбеков ўзи келдию аммо кўтарилган масалалар, узундан-узун нутқлардан зериккандек кўринди.
Хуллас комиссиянинг навбатдаги йиғилиши шу тақлид якунланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь