Қанча маҳкум сайловда овоз бериш ҳуқуқига эгалиги очиқланди
Жамият
−
09 Июль 2023
4023Ўзбекистонда бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 34 минг 338 нафар шахс овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш имкониятига эга. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясида бўлиб ўтаётган Ички ишлар вазирлиги вакили иштирокидаги брифингда маълум қилинди.
Бу йилги сайловга жазони ижро этиш муассасаларида 354 нафар ходимлардан иборат участка сайлов комиссиялари таркиби тузилган. Шунингдек, 11 та тергов ҳибсхоналари, 17 та жазони ижро этиш колониялари ва 20 та манзил-колонияларида сайлов участкалари ташкил этилган. Бу йил илк марта оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганлиги учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам иштирок этмоқда. Хусусан, бугун 33 минг 753 нафар қамоқда сақланаётган шахслар сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга.
Амалдаги қонунчиликка кўра, сайлов ўтказиш тартибини бузганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ва Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган.
Масалан, участка сайлов комиссиясининг фаолиятига аралашиш ёки сайловга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш – маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. Агар, шундай хатти-ҳаракатлар юз берса, “102” қисқа рақамли телефони орқали хабар бериш мумкин.
Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённома прокуратура ёки ички ишлар органлари ёхуд сайлов комиссияларининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан тузилади.
Тўпланган ҳужжатлар бир суткадан кечиктирмай, туман (шаҳар) судига юборилади. Бундан ташқари, участка ва округ комиссияларининг фаолиятига доир мурожаатлар судларда кўриб чиқилади.
Ҳозирга қадар Ички ишлар органларига сайловга оид қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ариза ёки хабар келиб тушмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь