Қанақа қуёнлар? – Жириновский Зеленскийга вакцина масаласида жавоб қайтарди
Олам
−
09 Февраль 2021
9309Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда Россиянинг “Спутник V” вакцинаси рўйхатдан ўтказилмаганини “украиналиклар тажриба учун қуён эмас” дея изоҳлагани ҳақида хабар берган эдик.
Россия Либерал-демократик партияси раҳбари Владимир Жириновский журналистлар билан суҳбатда Зеленскийнинг бундай баёнотидан ҳайратда эканлигини айтиб, уни фуқароларга ғамхўрлик қилмайдиган Президент деб атаган.
“Қандай қилиб бундай дейиш мумкин? Бутун дунё бизнинг вакцинамизни истамоқда... Ҳар қандай дори ҳам тажриба-ку. Ҳеч қайси дори 100 фоиз ёрдам бермайди. Дори борми ёки йўқ, одамлар барибир ўлади. Кимни айбдор қилиш керак, қанақа қуёнлар?”, дейди Либерал-демократик партия раҳбари.
Жириновский, шунингдек, ҳеч ким Зеленскийга вакцина бериш ниятида эмаслигини қўшимча қилган.
“Зеленский, ҳеч ким сенга ҳатто бўш ампулаларни ҳам бермайди. Сен тажрибани хоҳламайсан. Дафн этишни-чи, истайсанми? Бу ўзи қандай Президент бўлди?”, дейди россиялик сиёсатчи.
Маълумот ўрнида, “Спутник V” – COVID-19 коронавирусига қарши курашовчи биринчи вакцина. Ушбу вакцина 2020 йилнинг 11 августида Россияда рўйхатга олинган. Препарат Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот марказида тайёрланган.
LiveБарчаси