Қамоқхонадан ИШИДчилар қўйиб юборилди – мансабдор
Жамият
−
15 Октябрь 2019
8200Курд кучлари Сурия шимолиядаги Телль-Абъяддаги қамоқхонадан ИШИД жангариларини озод этди. Бу ҳақда РИА Новости Туркиянинг юқори лавозимдаги шахсларига таяниб хабар бермоқда.
Мансабдорнинг таъкидлашича, кеча, 14 октябрь куни эрталаб Туркия қўшинлари қамоқхонага ҳужумни бошлашди, аммо бундан аввал (PKK) Курдистон ишчилар партияси жангарилари минтақада ваҳима солиш мақсадида террорчиларни қўйиб юборишди.
“Жойида ўтказилган экпертиза маҳбуслар эшикларни синдиришмаганини кўрсатди. Қўриқчилар, аввал таҳдид қилганидек, ИШИД жангариларни қўйиб юборишганга ўхшайди”, дейди суҳбатдош.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь