Қамоққа олинганлар учун таълим тизими такомиллаштирилади
Жамият
−
18 Апрель 2019
3798Жорий йилнинг 16 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг “Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Бугунги кунда, жазони ижро этиш муассасаларида 6 та идоравий умумтаълим мактаблари ва мактабларнинг филиаллари фаолият юритмоқда.
Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби билан бирлаштирилди. Ҳамда Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими Тарбия колониясида мазкур мактабнинг филиали ташкил этилди.
Шунингдек, Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб касб-ҳунарга ўргатиш марказларига айлантирилди.
Марказлар маҳкумларга сифатли билим беради ва меҳнат бозорида талаб этиладиган касбларга тайёрлайди.
2019/2021 ўқув йилидан маҳкумларни ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялар жорий этилади ҳамда бу бўйича Ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади.
LiveБарчаси