“Қамчиқ” довонида юк машинаси ағдарилиб кетди
3-саҳифа
−
09 Апрель 2023 8690 1 дақиқа
Кеча, 8 апрель куни “Қамчиқ” довонида юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси соат 19:50 да Тошкент-водий йўналишида ҳаракатланган Mercedes-Benz юк автомобили ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиши оқибатида содир бўлган.
Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь