“Қамчиқ” довонида машина хандаққа тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 28 апрель куни “Қамчиқ” довонида яна бир машина хандаққа қулади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, соат 15:40 атрофида А-373 “Тошкент–Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида ҳаракатланаётган ВАЗ-2106 русумли автомобиль бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги хандаққа тушиб кетган. Бу ҳақда “Қамчиқ” махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига тезкор хабар келиб тушган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қутқарувчилар махсус техника ва асбоб-ускуналар ёрдамида машинани хавфсиз тарзда чиқариб олган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 апрель куни “Қамчиқ” довонида Isuzu юк автомобили бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги тўсиққа бориб урилиши оқибатида мажақланиб кетган эди. ФВВ қутқарувчилари томонидан юк машинасининг кабина қисмида қисилиб қолган ҳайдовчиси чиқариб олиниб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва Наманган вилоятининг Поп туманидаги тиббиёт бирлашмасига жўнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

“Қамчиқ” довони хандақ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг