“Қамчиқ” довонида 4000 метр кублик қор кўчкиси бўлди
Жамият
−
17 Февраль 3597 1 дақиқа
Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган “Қамчиқ” довонида қор кўчкиси бўлди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Маълум бўлишича, кеча 16 февраль куни соат тахминан 17:00-21:00 оралиғида Наманган вилояти, Поп тумани, “Қамчиқ” довонида ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида 4 000 метр кублик ҳажмдаги қор кўчкиси аниқланган.
“Ҳодиса сабабли талофат кўрган ва жабрланганлар йўқ”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қамчиқ” довонида ёққан кучли ёғингарчиликлар оқибатида 12000 метр куб ҳажмдаги 12 та қор кўчкилари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
Барчаси