Қамчибек Ташиев 10 болали оилага уй берди
Олам
−
24 Сентябрь 6184 1 дақиқа
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ўн фарзандли оилага уч хонали уй калитини топширди. Бу ҳақда “24.kg” хабар берди.
Аввалроқ оиланинг онаси Аксана Тошматова унга ёрдам сўраб мурожаат қилган эди. Унинг тушунтиришича, турмуш ўртоғи фақат озиқ-овқат сотиб олишга етарли пул топган, оила эса кўп йиллар давомида ижарада яшашга мажбур бўлган.
Қамчибек Ташиев илтимосни қондириб, болаларга қимматбаҳо совғалар билан бирга янги уй калитларини топширди. Оилага мустаҳкам соғлик, ёруғ келажак тилади.
Болалар генералга уларнинг тақдирига беэътибор бўлмагани ва кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев оилавий заводини сотиб, туғруқхона қурганди. У мамлакатдаги аёлларни кўпроқ фарзандни дунёга келтиришга чақирганди.
Live
Барчаси