Қамчибек Ташиев оилавий заводини сотиб, туғруқхона қурди

Олам

image
Қамчибек Ташиев коррупционерлардан олинган маблағлар бўйича ҳисобот бермоқчи north_east

Қамчибек Ташиев коррупционерлардан олинган маблағлар бўйича ҳисобот бермоқчи

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев мамлакатдаги аёлларни кўпроқ фарзанд дунёга келтиришга чақирди. Бу ҳақда у Жалолобод вилоятининг Сузоқ тумани Чўкмор қишлоғида ўз оиласининг маблағлари ҳисобидан барпо этилган Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш марказининг очилиш маросимида айтиб ўтди.

Туғруқхона Ташиевнинг онаси Алийма Ташиева номи билан аталган. Ташиев “туғиш ва аҳолини кўпайтириш аёлнинг муқаддас бурчи” эканини таъкидлади. Ҳозирда мамлакатда 7,3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.

"Онам қаҳрамон она бўлган – 11 фарзандни тарбиялаган. Доимо она қишлоғида туғруқхона бўлишини орзу қилар эди. Ўлимидан 20 йил ўтиб, унинг орзусини амалга оширдим. Чўкмор қишлоғи онамнинг кичик ватани. Нефтни қайта ишлаш заводимиз бор эди, уни сотиб, тушган маблағни туғруқхона қуришга сарфладик. Уч йил ичида туғруқхонани ҳам давлатга топширдик, тўғруқхонани ҳам тамомламадик”, деган у.

Унинг сўзларига кўра, авваллари маҳаллий аёллар катта қийинчиликларга дуч келган – улар бошқа шаҳарларда ва ҳатто мамлакатларда туғишига тўғри келган. Ҳозир қишлоқда барча шароит яратилган – туғруқхона замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган.

“Биз 10 миллион аҳолиси бўлган давлатга айланишимиз керак. Биринчи ўнта янги туғилган чақалоқ учун махсус совғалар тайёрладик”, дея қўшимча қилди у.

Қурилиш ишларига 570 миллион сом (6 миллион 518 минг 10 доллар) маблағ сарфланган. Бино туғруқ бўлими ва болалар шифохонасини ўз ичига олади ҳамда жами 470 нафар ходим билан таъминланади. Жорий йилнинг 13 май куни Президент Садир Жапаров иштирокида Чўкмор шаҳридаги туғруқхонанинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Садир Жапаров ўз нутқида илгари амалдорлар, бойлар хорижга пул олиб чиқиб кетгани, уй-жой қуриб, корхоналар очганини таъкидлади.

“Ташиевлар оиласи эса нефть базасини сотиб, пулларини ўз халқига, шу шифохонани қуришдек хайрли ишга сарфлади. Бу ҳақиқий намуна, ҳақиқий ватанпарварлик. Бу лойиҳа фойда учун эмас, она-бола саломатлиги, халқ фаровонлиги учун қилинган буюк иш. Ташиевларнинг бу қадами давлатга, халққа садоқатнинг энг олий намунасидир”, деган Жапаров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда парламент йиғилишида Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Қамчибек Ташиев ва депутат Султонбой Айжигитов Қирғизистон-Тожикистон чегараси бўйича битим ва Достук қишлоғининг Тожикистонга берилиши бўйича тортишиб қолганди. Ўшанда Ташиев депутатга мандатидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туғруқхона Қамчибек Ташиев Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг