Қадимий тангаларни Ўзбекистондан олиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
18 Сентябрь
3073Бухоро вилоятида қадимий нумизматика буюмларини мамлакат ҳудудидан олиб чиқмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Бухоро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан “Бухоро-Истанбул” йўналишидаги авиарейс орқали хорижий давлатга учиб кетиш арафасидаги йўловчи тегишли божхона назоратидан ўтказилган пайтда мазкур фуқаро ўзининг қўл юклари орасига беркитган ҳолда қадимий тангаларни олиб чиқишга уринаётганлиги аниқланган.
Тахмин қилинишича, ашёвий далил сифатида олиб қолинган 263 дона қадимий тангаларнинг бир қисми дастлабки таҳлилларга кўра, бундан 500 йил муқаддам зарб этилган.
“Ҳозирда мазкур нумизматика буюмларининг қадимийлик даражасини аниқлаш мақсадида Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси томонидан бадиий экспертиза тайинланган бўлиб, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондан 400 та ноёб тошбақани олиб кетаётган тожикистонлик қўлга тушганди.
LiveБарчаси