Ўзбекистондан 400 та ноёб тошбақани олиб кетаётган тожикистонлик қўлга тушди
3-саҳифа
−
16 Сентябрь
4618Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида Тожикистон фуқароси Ўзбекистондан 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.
Бекобод шаҳрининг “Фарҳод” чегара постида ўтказилган рейд давомида 1989 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Ё.Б. Тожикистонга 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинган.
Тошбақалар Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан Зангиота туманида жойлашган “Табиат бағри”да питомнигига вақтинча сақлаш учун топширилди. Шунингдек, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва керакли чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилмоқда.
Маълумот учун, Ўрта Осиё чўл тошбақаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, ноёб эндимек тур ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой божхоначилари 100 дан ортиқ кам учрайдиган илонни шимининг ичига солиб келаётган эркакни қўлга олгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси