Қаҳва кимларга зарар?

Саломатлик

image

Қаҳвага кўп миқдорда қаймоқ ёки сут қўшиш қонда холестерин даражаси юқори бўлган одамларга сезиларли зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда диетолог Элеана Кайданян “Eat This, Not That” порталида огоҳлантирган.  

“Қаҳвага ҳар куни (ва одатда кунига бир неча марта) қўшиладиган қаймоқ ва сут таркибидаги тўйинган ёғлар одамнинг холестерин даражасига таъсир қилиши мумкин”, деган у. 

Шифокорнинг таъкидлашича, холестерин даражасининг ортиши одамда ўзини намоён қилмайди, аммо вақт ўтиши билан у жиддий соғлиқ муаммолари, биринчи навбатда юрак ва қон томирлари касалликлари билан таҳдид қилади. 

Таъкидланишича, холестерин миқдори одамлар истеъмол қиладиган ёғларга таъсир қилади. Шундай қилиб, сариёғ, колбаса ва қизариб пишган овқатларда мавжуд бўлган тўйинган ёғлар носоғлом, тўйинмаган ёғлар эса организм учун фойдалидир. 

Кайданян, шунингдек, фойдали тўйинмаган ёғлар орасига авокадони ҳам киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

қаҳва

Баҳолаганлар

453

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг