Қаҳвани қайси вақтда ичган яхши?
Фойдали
−
03 Октябрь 2021
11997Ҳар бир кишига уйғонгандан сўнг оч қоринга бир стакан лимон шарбати билан сув, ярим соатдан кейин - нонуштада бир финжон қаҳва ичиш тавсия этилади. Бу ҳақда Америкалик диетолог Кристина Таул маълум қилди.
Лимонли сув уйғонгандан кейин ошқозонда ишқорли муҳит яратади, 30 дақиқадан кейин ичилган қаҳва эса иштаҳани бўғади. Бу эса эрталабда кўп овқат емаслик имконини беради.
Таъкидланишича, кофеин нафақат тетикликни оширади, балки метаболизмни яхшилайди, ёғ парчаланишини осонлаштиради.
Шунингдек, қаҳва ичак микробиомига фойдали таъсир кўрсатади.
“Эрталаб кўп одамлар кўпроқ овқат ейишни хоҳлайди. Нонуштадан олдин ичилган қаҳва ортиқча овқатланмасликка ёрдам беради. Овқатлардан инсон калория ҳам олиши керак, ширин қаҳва эса калория бўла олмайди. Бундай ҳолда энг яхши вариант шакарсиз қора қаҳва бўлади”, дейди яна бир диетолог Лиза Ричард.
Шу ўринда кун бўйи иштаҳани очувчи қаҳвадан фойдаланиш тавсия этилмайди.
LiveБарчаси