Президент бугун мурожаатнома йўллайди
Жамият
−
24 Январь 2020 10974 1 дақиқа
Аввал хабар берганимиздек, бугун, 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатнома йўллайди.
Мурожаатнома соат 11:00 да мамлакатдаги барча телеканаллар орқали намойиш этилади.
Айни вақтда “Tashkent city” халқаро ишбилармонлик марказида жойлашган “Congress hall” Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбар ходимлари, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари ва дипломатик корпус вакиллари билан гавжум.
Президент мурожаатномаси QALAMPIR.UZ сайтида ҳам онлайн ёритиб борилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь