Шавкат Мирзиёев Россия делегациясини қабул қилди
Жамият
−
18:48 772 1 дақиқа
Бугун, 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Россия Ҳукуматлараро комиссияси ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишларида иштирок этиш учун мамлакатда бўлиб турган Россия Федерацияси Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказган.
Олий даражадаги учрашувлар якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилган.

Мамлакат етакчиси куни кеча бўлиб ўтган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ҳудудлар кенгашининг учинчи йиғилиши натижадор бўлганини олқишлаган.
Ўзаро савдо ҳажми барқарор ўсиб бораётгани, саноат, энергетика, металлургия, тинч атом ва бошқа соҳаларда кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилган.
Товар айирбошлашни янада кенгайтириш, саноат зоналари доирасидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштиришга қаратилган ўзаро мувофиқлаштирилган чораларни кўриш ҳамда ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотни давом эттириш муҳимлиги таъкидланган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь