ОТМларда дарслар тўхтатилди. Имтиҳонлар нима бўлади? Диплом-чи?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавирус кириб келиши ортидан ўрнатилган чекловлар ва карантин режими сабабли барча таълим муассасаларида ўқув жараёнлари тўхтатилди. Бу ўз навбатида коллеж ва олий таълим муассасаларининг битирувчи босқич талабаларида якуний имтиҳонлар ва диплом олиш бўйича саволларни юзага келтирди. Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Абдували Холиқов шу каби саволларга жавоб берди.

“Бугунги кунда умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари, академик лицейлар каби касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳам таътилга чиқарилган. Таътил муддатининг давомийлигидан келиб чиқиш ўқув жараёни графиклари ўзгартирилиши мумкин.

Касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари таътил вақтини якунлангандан сўнг уларга амалиётни давом эттириш ва тегишли имтиҳонларга тайёргарлик кўриш имконияти яратилади. Бунда муҳим бир масалани айтиш керакки касб-ҳунар коллежлари битирувчилари келгусида олий таълим муассасасида ўқиши учун хужжатларни топширишга тўсиқлар бўлмайди”, деди Абдували Холиқов.

Магистратура битирувчилари стажировкага чиқарилган. Битирувчиларнинг стажировкаси ва магистрлик диссертацияси ҳимоялари қандай тартибда амалга оширилишига ҳам аниқлик киритилди.

“Олий таълим муассасалари битирувчи курс талабалари ўқув машғулотлари деярли якунланганлигини инобатга олиб, якуний давлат аттестациясини давлат имтиҳони шаклида (онлайн тест синовлари) ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, магистратура битирувчи курс талабаларига вазиятга қараб июль ойида дипломларини бериш амалга оширилади”, деди Абдували Холиқов

Шунингдек, вазирлик вакили олий таълим муассасаларининг режали аттестациядан ўтишлари карантинни тугашига қараб кечиктирилишини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон карантин коронавирус

Баҳолаганлар

490

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг