Jah Khalib'нинг концертига сохта чипта сотилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди
3-саҳифа
−
27 Ноябрь 2023
5815Тошкентда Jah Khalib’нинг концерт дастурига кириш учун фуқароларга сохта билет сотилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши очилган.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳумо арена”да чет эллик хонанда Jah Khalib’нинг концерт дастури олдидан катта тартибсизлик юзага келди. Кейинроқ баъзи одамлар чиптаси бўлса ҳам концертга кира олмагани, кўпчиликнинг онлайн харид қилган чиптаси сохта бўлиб чиққани айтилди.
Шундан сўнг, ижтимоий тармоқларда ушбу тартибсизликлар фонида бир нечта фуқаролар жароҳат олгани ва вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, ўтказилган текширув жараёнида ушбу ҳолатда бирорта фуқаро жароҳат олгани ва вафот этгани ҳақида хабар келиб тушмаган.